«Тошкентни экологик ҳалокатдан қутқаришимиз зарур» – Одилжон Тожиев
Шаҳримизни экологик ҳалокатдан қутқариш, бу мудҳиш жараённи ортга қайтаришимиз зарур. Бу борада шундай қатъият керакки, токи қонун-қоидаларни бузишга, четлаб ўтишга ҳеч кимда ҳеч қандай истакнинг ўзи бўлмасин, дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев. Тошкентда ҳавонинг ифлосланишига қарши тезкор чоралар кўриш кераклиги кун сайин аёнлашиб бормоқда.
Тошкент шаҳри ҳавосининг сурункали ифлосланиши фонида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев шаҳарни экологик ҳалокатдан қутқариш кераклиги ҳақида ёзиб чиқди. Тожиев экологик ҳалокатни мудҳиш жараён деб атаб, уни ортга қайтариш учун ҳеч ким четлаб ўтолмайдиган, бузолмайдиган чоралар кўришга даъват қилган.
Спикер бу масалага Экопартия кўпроқ бонг уриши кераклигини айтиб, ўз таклифларини ҳам маълум қилган.
“Ҳозирда шаҳримиз кўчаларида шахсий автотранспортни камайтириш учун ҳам турли ғоялар бериляпти. Албатта, бу ўринда жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш орқали бунга эришса бўлади деб ўйлайман.
Аммо жамоат транспорти йўловчилар учун тез, қулай бўлиши учун автобус йўлаклари самарали ишлашида ҳам гап кўп. Масалан, нега шу пайтгача шахсий транспортдагилар йўлдаги “А” полосаларда бемалол юришибди, автобусларимиз эса “эл қатори” тирбандликда турибди? Нега бу йўлакларни жисмонан ажратиб қўймаймиз ёки уларда юрган автомобилларга ҳалигача жазо йўқ?
Вазирлик ва идоралар бу борада назоратни максимал кучайтиришлари, амал қилмаганларни жазолаш механизмларини ишлаб чиқишлари керак. Парламент бу борадаги ҳар қандай ташаббусларни қонунларга киритишга тайёр деб ҳисоблайман”, – деб ёзган Тожиев.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ҳавоси охирги 2 йилда дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингидан тез-тез жой оляпти. 21 декабрда ҳам пойтахт ҳавоси яна яшаш учун хавфли даражага чиққанди.
Мавзуга оид
10:59 / 12.07.2024
Депутатларнинг сиртдан баҳси: улардан бири ўлим жазосини тиклаш кераклигига шама қилди, иккинчиси жавоб қайтарди
17:58 / 30.06.2024
Жиззахдаги боғда қўйиб юборилиши режалаштирилган 5 мингта шар йўқ қилинди
11:05 / 30.06.2024
Ҳавоси бузилган пойтахтга “совға” – Тошкентга яқин жойда 22 гектар ердаги сомон қолдиқлари ёқиб юборилди
11:59 / 29.06.2024