Ўзбекистон | 07:44 / 04.01.2024
12581
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида гўштлар ичига яширилган 350 та гилза топилди 

Тошкент вилоятида гўштлар ичига хуфиёна яширилган 350 дона гилза аниқланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 

Фото: Божхона бошқармаси

“Яллама-терминал” божхона пунктига кириб келган фуқаро бошқарувидаги “Газел” русумли автотранспорт воситасидаги курерлик жўнатмалар божхона назоратидан ўтказилган.

Божхона кўриги натижасида автотранспорт воситасига юкланган товарлар орасида гўшт маҳсулотлар ичига хуфиёна яширилган жами 14 қутида 350 дона ов қуроли учун гилзалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид