Ўзбекистон | 18:23 / 05.01.2024
40700
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги барча ҳокимлар таътилга чиқди 

Улар 9 январга қадар дам олади ва соғлиғини тиклайди. 

Ўзбекистонда фаолият юритувчи вилоят ҳокимлари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, шунингдек, шаҳар ва туман ҳокимлари таътилга чиқди. 

Ҳокимлар айни пайтда президент администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси марказий клиник шифохоналарида соғлиғини тикламоқда. 

Ҳокимларнинг таътили 2 январдан 9 январига қадар давом этади.  

Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил декабр ойида меҳнат таътилига чиқиб, қисқа фурсатда ишга қайтган эди. 

Мавзуга оид