Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида кўп квартирали уйларни таъмирлаш ширкати ташкил этилди
Компания кўп квартирали уй-жой фонди объектларини таъмирлайди, модернизация қилади ҳамда энергия самарадорлигини оширади. Бундан ташқари, кўп квартирали уйларда лифтларни алмаштиради, таъмирлайди, модернизация қилади.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов “Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компанияси” давлат муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Қуйидагилар давлат муассасасининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- президент ва Вазирлар Маҳкамаси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли ҳужжатлари асосида берилган вазифа ҳамда топшириқларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
- кўп квартирали уйларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширишда белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;
- бирламчи рухсат берувчи, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган муддатда сифатли тайёрланишини таъминлаш, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
- объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
- лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш, харидларни режалаштириш, харидлар тартиб-таомилларини белгилаш ва унинг шаффофлигини таъминлаш;
- лойиҳаларни бошқариш ва қурилиш ишлари бўйича техник назорат олиб борилишини таъминлаш, муаллифлик назоратини ташкил этиш ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда объектларни фойдаланишга қабул қилиш ишларини ташкил этиш.
Шунингдек, компания кўп квартирали уй-жой фонди объектларини таъмирлайди, модернизация қилади ҳамда энергия самарадорлигини оширади. Бундан ташқари, кўп квартирали уйларда лифтларни алмаштиради, таъмирлайди, модернизация қилади.
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан кўп квартирали уйларни таъмирлаш билан боғлиқ барча тадбирлар бўйича ишлаб чиқиладиган дастурлар ва манзилли рўйхатлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилади.
Мавзуга оид
12:09 / 16.09.2024
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида таъмирлаш ишлари қурилиш жойи ўраб олинмай қилиняпти
07:24 / 02.09.2024
Суд қарорисиз ва уй эгасига компенсация тўламасдан туриб уй-жойни бузиш тақиқланади
10:45 / 23.08.2024
“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖга молиявий жарима қўлланди
07:59 / 03.08.2024