Эстония президенти давлат мудофаа кенгаши йиғилишини чақирди
Давлат мудофаа кенгашида Россиянинг Украинага қарши уруши, Эстониянинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги қадамлари ва мамлакат чегаралари хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинади.
Эстония президенти Алар Карис 8 январ куни давлат мудофаа кенгаши йиғилишини ўтказди, унда Россиянинг Украинага қарши уруши, Эстониянинг Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича қадамлари ва Эстония чегаралари хавфсизлиги муҳокама қилинади. Бу ҳақда 5 январ, жума куни postimees.ee онлайн-нашри хабар берди.
Давлат мудофаа кенгаши мамлакат президенти ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади. Унинг таркибига Эстония парламенти - Рийгикогу спикери, мамлакат бош вазири, парламентнинг мудофаа ва ташқи ишлар бўйича комиссиялари раислари, ташқи ишлар, мудофаа, молия, ички ишлар, адлия, иқтисодиёт ва инфратузилма вазирлари ҳамда Мудофаа кучлари қўмондони киради.
Кенгаш давлат мудофааси учун муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилади ва ўз фикрларини билдиради.
Мавзуга оид
12:10 / 02.10.2024
Украина мудофаа вазири тўрт ўринбосарини ишдан бўшатди
10:50 / 01.10.2024
РФ 2025 йилда уруш учун рекорд даражадаги 13,5 трлн рубл ажратади
09:12 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва БАА мудофаа соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин
08:30 / 28.09.2024