Ўзбекистон | 13:43 / 06.01.2024
4232
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларни мустаҳкамлаш масаласи бўйича учрашув ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан учрашди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, шунингдек, 2024 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Олий ва юқори даражадаги музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув кун тартибидан икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш масалалари ҳам ўрин олди.

Мавзуга оид