Ўзбекистон | 11:18 / 08.01.2024
2354
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қатар янги қўшма инвестициявий лойиҳаларни муҳокама қиляпти

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Қатар элчиси икки томонлама муносабатларнинг 2023 йилдаги ривожланишини сарҳисоб қилдилар ҳамда 2024 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар жадвалини кўриб чиқди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Қатар элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг 2023 йилдаги ривожланишини сарҳисоб қилиб, 2024 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар жадвалини кўриб чиқди.

Турли йўналишларда янги қўшма инвестициявий лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид