Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2023 йилда Россияда армия ҳақидаги «фейклар» бўйича 135 та иш очилди
Ўтган йилнинг 11 ойи давомида армия ҳақида «фейклар» тарқатишда айбланган 70 кишига нисбатан Россия судларига 79 та жиноий иш юборилган. Худди шу сабабга кўра, 69 мингдан ортиқ сайт блокланган ёки ўчирилган.
2023 йилнинг 11 ойи давомида Россияда рус армияси ҳақидаги «фейклар» моддаси бўйича 135 та жиноий иш қўзғатилган, шундан 70 кишига нисбатан 79 та иш тергов органлари томонидан судларга юборилган. Бу ҳақда 8 январ, душанба куни РФ Бош прокуратураси маълумотларига таяниб, ТАСС хабар берди.
Ўтган 2022 йилда ушбу модда бўйича 187 та иш қўзғатилган бўлиб, шундан 78 таси судгача етиб борган.
Россия қуролли кучлари ва расмийларини «обрўсизлантирадиган» «фейклар» тарқатишда айбланиб, ўтган йили 69 мингдан ортиқ сайт блокланган ёки ўчирилган. Шу билан бирга, Бош прокуратура Роскомнадзорга блоклаш тўғрисида атиги 555 та сўров юборган. 2022 йилда тегишли кўрсаткичлар янада юқори бўлган: 853 блоклаш сўрови бўйича 128 мингта интернет-ресурс ўчирилган ёки блокланган.
Сайтлар, биринчи навбатда, Украинадаги уруш, шунингдек, Россиядаги иқтисодий вазият, «ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди» ва 2023 йил кузида бўлиб ўтган сайловлар пайтидаги қонунбузарликларни ёритгани учун блокланган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025