Иқтисодиёт | 15:26 / 09.01.2024
5437
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда энг кўп оилавий корхоналар қайси ҳудудда ишлаётган маълум бўлди

Қайси ҳудудда оилавий корхоналар сони кўплиги тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 декабр ҳолатига жами фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони 46 185 тани ташкил этган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қиляпти – 8 138 та корхона.

Ундан кейинги ўринлардан оилавий корхоналар сони мос равишда 5 170 та ҳамда 5 023 та бўлган Фарғона ва Хоразм вилоятлари жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Тошкент вилояти – 3 937 та;
  • Сурхондарё вилояти – 3 919 та;
  • Қашқадарё вилояти – 3 888 та;
  • Навоий вилояти – 3 492 та;
  • Бухоро вилояти – 3 087 та;
  • Тошкент шаҳри – 3 007 та;
  • Қорақалпоғистон Р. – 2 189 та;
  • Жиззах вилояти – 1 564 та;
  • Андижон вилояти – 1 506 та;
  • Наманган вилояти – 983 та;
  • Сирдарё вилояти – 282 та.

Мавзуга оид