Жамият | 11:55 / 09.01.2024
14757
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда ота вояга етмаган ўғлини калтаклаб жароҳат етказди

14 ёшли болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган ва экспертиза тайинланган. ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ

Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида яшовчи 2009 йилда туғилган, вояга етмаган фуқаро тан жароҳатлари билан тасвирга олинган видеолавҳа тарқалди.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, ҳолат 2024 йил 7 январ куни содир бўлган.

1972 йилда туғилган А.Х. томонидан ўғли ахлоқсизликка йўл қўйгани важи билан тан жароҳати етказилган.

Қайд этилишича, вояга етмаган болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Тегишли судга оид экспертизалар тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ИИБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи қиз ота-онаси томонидан калтаклангани акс этган видео омма орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди

Мавзуга оид