Ўзбекистон | 18:30 / 13.01.2024
7961
1 дақиқада ўқилади
Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконер қўлга олинди
Ҳайвонот дунёсига 1 млрд 20 млн сўм зарар етказилгани таъкидланмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги, Республика прокуратураси ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати, Беруний туман ИИБ ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида Беруний тумани, «Бийбазар» овули ҳудудида Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғуси А.Ж. томонидан ноқонуний тарзда овлангани аниқланган.
Оқибатда ҳайвонот дунёсига 1 млрд 20 млн сўм зарар етказилгани таъкидланмоқда.
Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:14 / 20.11.2024
Чирчиқ шаҳрида 4 туп ёнғоқни кесган шахс табиатга 247 миллион сўм зарар етказди
13:55 / 20.11.2024
2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди
17:25 / 15.11.2024
2050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисми эриб кетиши мумкин
16:18 / 15.11.2024