Қозоғистонда носоз автобусда қолиб кетган 50 дан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди
Қозоғистоннинг Ақтўбе областида 55 нафар ўзбекистонлик носоз автобусдан эвакуация қилинди. Улар Тошкентдан Россиянинг Қозон шаҳрига кетаётган бўлган.
13 январ куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида носоз автобусдан Ўзбекистоннинг 55 нафар фуқароси эвакуация қилинди. Бу ҳақда қўшни мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берган.
Республика аҳамиятига молик Самара-Чимкент автомобил йўлининг 965-километрида Тошкент-Қозон (Россия) йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси носозлик туфайли тўхтаб қолган. Автобусда Ўзбекистоннинг 55 нафар фуқароси бўлган.
Йўловчилар ФВВ ходимлари томонидан Қорабутак қишлоғи масжидига кўчирилган. Улар тиббий ёрдамга эҳтиёж сезмаган.
Об-ҳаво ёмонлашганда ва автомобил йўлларида ҳаракат чекловлари мавжуд бўлганда йўлга чиқмаслик, транспортнинг техник ҳолатига эътибор бериш тавсия қилинган.
- Бундан аввалроқ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳам Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқиб, йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраганди.
Мавзуга оид
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
18:36 / 26.09.2024
Тошкентда 63 ёшли эркак автобусда вафот этди
15:54 / 25.09.2024
Тошкентда икки автобус ўзаро тўқнашди
19:38 / 18.09.2024