Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия вице-президенти Ўзбекистонга келади
Маргаритис Схинас президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас Ўзбекистонга амалий ташриф билан келади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси хабар берди.
Қайд қилинишича, Схинас 16 январ куни президент Шавкат Мирзиёев, бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашади.
«Мен Марказий Осиёнинг барча бешта давлатига саёҳатни бошлайман. Ташриф 29-30 январ кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган «Европа - Марказий Осиё» инвесторлар форуми олдидан бўлиб ўтади ҳамда Европа Иттифоқи ва минтақа ўртасидаги ҳамкорликнинг ортиб бораётганидан далолат беради», деб ёзди Маргаритис Схинас ижтимоий тармоқда.
Хабарда Еврокомиссия вице-президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида қайси масалалар муҳокама қилинишига аниқлик киритилмаган.
Мавзуга оид
12:56 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг ЕИдаги миссияси раҳбари Еврокомиссия раисига ишонч ёрлиқларини топширди
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025