Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда оғир жиноятлар сони 12 йил ичидаги рекорд даражага етди
«Вестка» келтирган ИИВ маълумотларига кўра, 2023 йилда Россияда 589 мингдан ортиқ оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилган. Бу 2011 йилдан бери рекорддир.
2023 йилда Россияда 589 мингдан ортиқ оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилган, деб ёзади «Верстка» нашри 15 январ, душанба куни ИИВ статистикасига таяниб. Бу 2011 йилдан бери рекорд кўрсаткич бўлиб, ўшанда идора 608 мингта шундай жиноятни қайд этганди.
Энг кўп оғир ва ўта оғир жиноятлар Москва (50 196), Москва вилояти (22 212) ва Краснодар ўлкасида (21 671) кузатилган. Санкт-Петербург (20 489), Тюмен вилояти (17 581) ва Татаристонда (17 126) ҳам жиноятчиликнинг юқори даражаси қайд этилган.
Украина билан чегарадош Белгород вилоятида оғир ва ўта оғир жиноятлар сони рекорд даражага етди. Ўтган йили у ерда 5614 та жиноят аниқланган, бу 2022 йилга нисбатан 29 фоизга кўпдир. Бу статистик кузатувлар бошланган 2010 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Чеченистонда - 2010 йилдан бери энг паст жиноятчилик кўрсаткичи
ИИВ маълумотларига кўра, энг кам оғир ва ўта оғир жиноятлар 2023 йилда Ненецлар автоном округида (213), Чукотка автоном округида (303) ва Чеченистонда (648) қайд этилган. Чеченистон учун бу камида 2010 йилдан бери энг паст кўрсаткич бўлиб, сўнгги бир йилда у 3 фоизга камайди.
РФнинг яна ўнта субъектида, шу жумладан Твер, Архангелск, Калуга, Смоленск, Рязан вилоятлари ва бошқа ҳудудларда оғир жиноятларнинг камайиши кузатилди.
Оғир жиноятлар тоифасига қасддан содир этилган жиноятлар киради, уларни содир этганлик 10 йилдан ортиқ бўлмаган озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, ўта оғир жиноятларга 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади. Булар қотилликлар, талончилик, катта ҳажмдаги товламачилик, шунингдек, гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлардир.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025