Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сунъий интеллект иш ўринларининг 60 фоизига таъсир қилади
ХВЖ ҳисоб-китобларига кўра, ривожланган мамлакатлар орасида сунъий интеллект таъсир кўрсатадиган иш ўринларининг улуши 60 фоизни ташкил қилади. Уларнинг ярми технологиялар соҳасига тааллуқли.
Давосда бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми олдидан 14 январ куни Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) томонидан эълон қилинган тадқиқотга кўра, сунъий интеллект (СИ) технологиялари илғор мамлакатлардаги иш ўринларининг 60 фоизига таъсир кўрсатиши мумкин.
Тадқиқот муаллифларининг фикрича, иш жойларининг қарийб ярми сунъий интеллектга салбий таъсир кўрсатади, қолганлари эса янги технологияларни жорий этишдан фойда кўриши мумкин.
«Сизнинг ишингиз бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин - бу ёмон - ёки сунъий интеллект ишингизни яхшилаши мумкин, шунда сиз ҳақиқатан ҳам самаралироқ бўласиз ва даромадингиз кўтарилади», деди ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева AFP’га.
Ривожланаётган мамлакатларда таъсир камроқ бўлади
Тадқиқот шуни кўрсатадики, ривожланаётган иқтисодиётлар ва кам даромадли мамлакатлар орасида сунъий интеллект таъсир қилиши мумкин бўлган иш ўринларининг улуши мос равишда 40 фоиз ва 26 фоизни ташкил қилади. Гарчи бу меҳнат бозорлари сунъий интеллектдан камроқ бошланғич таъсирга эга бўлса-да, улар СИ ваъда қилган самарадорлик нуқтайи назаридан потенциал пастроқ фойда кўради.
«Биз айниқса, паст даромадли мамлакатлар сунъий интеллект берадиган имкониятлардан фойдалана олиш учун тезроқ ҳаракат қилишига ёрдам беришга эътибор қаратишимиз керак», деди Георгиева. ХВЖ раҳбари сунъий интеллект технологияларининг ривожланиши «бироз қўрқинчли» эканлигини тан олди, лекин унинг сўзларига кўра, бу ҳамма учун «катта имкониятлар»ни очади.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди
11:36 / 12.04.2025