Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судга қадар ҳал этиш тартиби эълон қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Шаҳарсозлик соҳасида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳаси билан шаҳарсозлик соҳасида юзага келадиган низоларни судга қадар идоралараро комиссия ҳал этиши чоралари кўрилади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг шаҳарсозлик соҳасига оид шикоятларини кўриб чиқилади.
Шикоятларни кўриб чиқишда мурожаат этувчиларнинг тенг ҳуқуқлилиги, холислик, қонунийлик, коллегиаллик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бир хиллиги принципларига қатъий риоя қилинади.
Қарор жисмоний ва юридик шахсларнинг шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судга қадар ҳал этиш тўғрисидаги ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия иш тартибини белгилайди.
У жисмоний ва юридик шахсларнинг шаҳарсозлик соҳасидаги аризалари ва шикоятларини низом ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ кўриб чиқади. Шаҳарсозлик соҳасида юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилиш чораларини кўради.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судга қадар ҳал этиш тўғрисидаги ариза ва шикоятлари комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун тўловлар ундирилмайди.
Мавзуга оид
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
19:08 / 13.05.2025
Тошкентда автобуслар учун йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
17:27 / 05.05.2025
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади
16:10 / 05.05.2025