Тошкентда уч нафар хотинига алимент тўламай юрган шахс қўлга олинди
У суд қарори билан 15 суткага қамалган.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида уч нафар хотинига фарзандлари таъминоти учун алимент тўламай юрган ота ушланган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, МИБнинг Яшнобод туман бўлимида 3 нафар аёл фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрган фуқаро К.С.га нисбатан ижро иши борлиги аниқланган.
Мажбуриятини бажармай юрган ота қўлга олинган. Унинг ушбу ҳаракати жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида кўриб чиқилган. Суд қарорига асосан эркакка нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Олдинроқ Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи Насимхон Бурхонов Kun.uz мухбири билан суҳбатда МИБ ижросида ўртача 300 мингта алимент иши борлиги, ҳар бир ходимга ойида 100 тадан алимент иши тўғри келаётгани ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
12:30 / 24.09.2024
Ўзбекистонда алимент тўловлари ошади
11:45 / 12.09.2024
Алиментда рекорд: аёл 3 нафар фарзанди таъминоти учун собиқ эрига 1,7 млрд сўм тўлади
20:45 / 10.09.2024
Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини 363 марта бузган Spark хатловга олинди
16:47 / 07.08.2024