Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги раҳбари ишдан олинди
Президент раислигидаги йиғилишда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ҳам фақат форумлар ўтказиш билан чекланиб қолгани танқид қилинди.
Агентликнинг туманлар кесимида инвестицион харитаси ҳам йўқ.
Агентлик раҳбари Мурод Мирзаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевга ҳар бир ҳудуд ва тармоқдаги ўтган йилги қолоқликларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган инвестиция дастурини киритиш топширилди.
Инвестиция вазирининг 3 та ўринбосари хорижий инвестиция кўп талаб қиладиган тармоқларга, соғлиқни сақлаш ва транспорт соҳаларига инвестиция жалб қилиш учун масъул этиб бириктирилди.
Йиғилишда комплекс раҳбарияти, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари 38 миллиард долларлик, бунга қўшимча Энергетика вазирлиги 15 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш бўйича режаларини баён қилди.
- Бундан олдинроқ, ушбу йиғилиш вақтида ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Дилшод Саттаров лавозимидан озод қилинганди.
- Мурод Мирзаев 2023 йил февралидан буён ИССВ ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
20:39 / 03.10.2024
Садир Жапаров Қирғизистонда яшовчи миллиардерлардан ёрдам сўради
14:25 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон икки томонлама инвестиция шартномаси имзолади
15:30 / 21.09.2024
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
22:19 / 28.08.2024