Ўзбекистон | 18:59 / 22.01.2024
9216
1 дақиқада ўқилади

Фарғона шаҳридаги ёнилғи сақлаш омборида ёнғин чиқди

Фарғона шаҳридаги «NEFT OIL» МЧЖда ёнғин чиқиб, уни ўчиришга 12 та қутқарув экипажи жалб қилинди.

Фото: Видеодан кадр

22 январ куни Фарғона шаҳрининг Тўқай кўчасидаги «NEFT OIL» МЧЖда ёнғин келиб чиқди. Ҳолат акс этган видеолар тармоқларда тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати ёнғин бўйича 15:18 да хабар келиб тушганини маълум қилди.

12 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 15:26да (8 дақиқадан сўнг) воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 16:08 да (40 дақиқадан сўнг) тўлиқ қуршаб олинган ва соат 16:14 да батамом ўчирилган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ.

Бошқарма айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдорини аниқламоқда.

 

Мавзуга оид