Андижон тумани собиқ ҳокими судлангани маълум бўлди
Абдужаббор Эгамбердиев ҳокимлик даврида қабулига келганларга пойгакдан жой бериши билан интернетда машҳур бўлганди.
Олий суд Андижон туманининг собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев қамоқдан озод қилингани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг 2023 йил 8 февралдаги ҳукмига мувофиқ Абдужаббор Эгамбердиев (1974 йилда Андижон вилоятида туғилган, Андижон тумани хокими лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми «а» банди, 207-моддаси 1-қисми ва 229-4–моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси 2-қисми ва 61-моддаси тартибида 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
А.Эгамбердиев ва унинг ҳимоячиси томонидан судга ўталмай қолган мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги аризаси тақдим этилган.
Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг 2024 йил 18 январдаги ажрими билан А.Эгамбердиевнинг аризаси қаноатлантирилиб, у фақатгина ўталмай қолган 1 йил 3 ой 16 кун мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш қўшимча жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган.
«Бугунги кунда А.Эгамбердиев унга суд ҳукми билан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари асосий жазосини белгиланган тартибда пробация гуруҳи ҳисобида ўтаб келмоқда.
Бундан кўринадики, А.Эгамбердиев оқланмаган ва унинг оқлангани тўғрисида тарқатилган хабар ҳақиқатга мос келмайди», — дейилади хабарда.
- Абдужаббор Эгамбердиев муқаддам кўп йиллар солиқ тизимида ишлаган, 2016-2021 йилларда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари бўлган 2021-2022 йилларда Андижон туманига ҳокимлик қилган, 2022 йил сентябрида президент администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умрзоқов раислигида ўтган йиғилишда «давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари» учун Андижон тумани ҳокими лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
10:26 / 24.10.2024
Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди
19:20 / 21.10.2024
Тошкентда судялар учун Германия ва Словения ташкилотлари ҳамкорлигида семинар-тренинг бошланди
17:20 / 16.10.2024