Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда 4 кунлик иш ҳафтаси синовдан ўтказилади
1 февралдан эътиборан Германияда 4 кунлик иш ҳафтасининг 6 ойлик синов даври бошланади. Лойиҳада 45 та компания иштирок этмоқда.
Германияда меҳнат бозоридаги инқироз туфайли 4 кунлик иш ҳафтаси синовдан ўтказилади, дея хабар бермоқда Bloomberg.
1 феврал куни мамлакатда 4 кунлик иш ҳафтасининг 6 ойлик синов даври бошланади. Лойиҳада 45 та компания иштирок этмоқда.
Тажриба тугаганидан кейин, иш ҳафтасини қисқартириш ишлаб чиқариш унумдорлигига таъсир қиладими ёки йўқлиги аниқланади. Лойиҳа меҳнат бозори инқирози фонида иқтисодиётни тиклаш мақсадида ишга туширилмоқда.
Қайд қилинишича, агар иш кунларининг сони қисқартирилса, ходимларнинг иш ҳақи аввалгидек қолади. Тажрибада иштирок этаётган компаниялардан бири раҳбари Сорен Фрикнинг ишончи комилки, 4 кунлик дастур ходимларнинг мотивацияси ва самарадорлигига фойдали таъсир кўрсатади.
Мавзуга оид
18:21 / 09.04.2025
Ноқулай шароитларда ишловчи айрим ходимларга устама тўланади
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
10:01 / 24.02.2025