Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада сув таъминоти назоратчисини ҳақорат қилган шахс 10 суткага қамалди
Фарғонада уй эгаси сув бўйича қарздорликни сўраб келган назоратчи аёлни сўкиб, урмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалганди.
«Фарғона сув таъминот» МЧЖ назоратчисини ҳақорат қилган шахсга чора кўрилди, деб хабар беради Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 25 январ куни «Фарғона сув таъминот» МЧЖ Қувасой шаҳар филиали назоратчи ходими Б.С. (аёл) «Чўлпон» МФЙ Кўктерак кўчаси 37-уйнинг ичимлик сувидан муддати ўтган қарздорликни ундириш учун борган. Шу уйда яшовчи 35 ёшли А.Г уни жамоат жойида ҳақорат қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан А.Г.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган ва қонуний қарор қабул қилиш учун жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судига юборилган.
Суд фуқаро А.Г. нисбатан юқоридаги моддага асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025