Жаҳон | 20:11 / 29.01.2024
7462
1 дақиқада ўқилади

Грузия бош вазири истеъфога чиқди

Ираклий Гарибашвили ўз партиясини 2024 йилги сайловларга тайёрлаш мақсадида ҳукумат раҳбарлигидан кетди.

Фото: AP/ТАСС

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этди, деб хабар берди «Грузия Online». Бу ҳақда у ҳукумат маъмуриятида ўтказилган брифингда маълум қилди.

«Жамоа билан муҳокама қилган қароримиз ҳақида оммани хабардор қилмоқчиман. Бугун мен бош вазир лавозимини тарк этаман», деди Гарибашвили.

Сиёсатчи ўз истеъфосини 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик ва парламент сайловлари билан изоҳлаган. Гарибашвилининг айтишича, эндиликда у ҳукмрон партия - "Грузин орзуси"нинг раисига айланади.

Ўз навбатида, бош вазир лавозимини ҳукмрон партия раиси Ираклий Кобахидзе эгаллайди.

41 ёшли Ираклий Гарибашвили Грузия бош вазири лавозимига илк бор 2013 йилда келган эди. Сўнгра, 2015 йил декабр ойида истеъфога чиқди. 2021 йилда яна ушбу лавозимда иш бошлади. Бунгача мамлакат мудофаа вазирлигини бошқарган эди.

Мавзуга оид