Тошкент вилояти ҳокими ўринбосарларидан бири ўзгарди
Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбеков Холмирза Ниёзов ўрнига Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Алимбеков аввал ҳам вилоят ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган.
Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Холмирза Ниёзов муқаддам Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳокими бўлган, 2022 йил февралидан буён Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли қарори билан Ботир Баҳодирович Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ботир Алимбеков 1978йилда Зангиота туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1999 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2009 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини (ҳозирги Давлат бошқаруви академияси) тамомлаган. Мутахассислиги – зоомуҳандис, иқтисодчи (қишлоқ хўжалиги).
У фаолияти давомида давлат солиқ инспектори (2002–2005), «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий АЖ мутахассиси, туман филиали мудири, раис ўринбосари ва бошқарув раиси (2005–2016), Тошкент вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи (2016–2017), «Тошкентагрокимёҳимоя» ҳудудий АЖ директорининг биринчи ўринбосари ва жамият директори (2017–2019) лавозимларида ишлаган.
2020 йил апрелидан 2021 йил январига қадар ҳам Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритганди.
2021 йил январида Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид

23:28 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025