Жамият | 10:23 / 30.01.2024
10012
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда BYD ва Chery тўқнашиб кетди

Ҳар икки машина ҳайдовчиси биринчи ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб борилган.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

29 январ куни тунда Чилонзор туманида икки машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати ЙТҲ бўйича дастлабки маълумотларни маълум қилди.

Қайд этилишича, ЙТҲ 29 январ куни соат 23:40ларда Чилонзор тумани Байналмилал-Муқимий кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. 1986 йилда туғилган Ф.Ж. бошқарувида бўлган BYD ҳамда 1999 йилда туғилган С.М. бошқарувида бўлган Chery машиналари тўқнашиб кетган. Ҳар икки машина ҳайдовчилари биринчи ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб борилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида KIA ва Malibu автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган, ҳайдовчиларнинг бири жароҳат олиб, шифохонага ётқизилганди.

Мавзуга оид