Ўзбекистон | 08:23 / 03.02.2024
6022
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2023 йилда нечта янги машина рўйхатдан ўтказилгани маълум қилинди

Уларнинг 85 фоизи Ўзбекистонда, қарийб 15 фоизи хорижда ишлаб чиқарилган машиналар бўлган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги томонидан 2023 йилда Ўзбекистонда неча дона янги автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилгани очиқланди.

Ўнга кўра, ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон бўйича йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 424 658 дона янги автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шундан:

— Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган – 362 236 дона (85,3 фоиз)

— Хорижда ишлаб чиқарилган – 62 422 дона (14,7 фоиз)

Аввалроқ, 2023 йилда Ўзбекистонда турли моделдаги жами 393 148 дона машина ишлаб чиқарилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид