Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик космонавт орбитада бўлиш вақти бўйича рекорд ўрнатди
Олег Кононенко деярли ўн йил сақланиб турган кўрсаткичдан ўзиб кетди.
Россиялик космонавт Олег Кононенконинг коинотда бўлиш вақти кўрсаткичи 879 кундан ошди. Бу янги жаҳон рекорди ҳисобланади, деб ёзди ТАСС.
Аввалги рекорд россиялик бошқа космонавт Геннадий Падалкага тегишли эди. 1998 йилдан 2015 йилгача бўлган бешта космик парвози давомида у орбитада 878 кун 11 соат 29 дақиқа 48 сония бўлган.
Қайд қилинишича, Кононенконинг фазодаги миссияси давом этмоқда ва рекорд кўрсаткич янада ошади.
59 ёшли космонавт фаолияти давомида коинотга беш марта парвоз қилган, биринчи марта 2008 йил апрелида. Ҳозирги миссия 2023 йил сентябрда бошланган. Кононенко 2024 йил сентябрида Ерга қайтади, у коинотда жами 1110 кун – уч йилдан сал кўпроқ вақт ўтказиши кутилмоқда.
Айтиш жоизки, орбитада узлуксиз қолиш рекорди жуда узоқ вақтдан буён сақланиб турибди. Уни россиялик космонавт Валерий Поляков «Мир» орбитал станциясида ўрнатган. 1994-1995 йиллар давомида у 437 куну 18 соат давомида фазода бўлган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025