Остон Ўрунов Эрон клубига ўтди. Футболчининг маоши очиқланди
Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Остон Ўрунов Осиё кубогидаги иштирокидан кейин фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттирадиган бўлди.
23 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи «Персиполис» клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган. Ўрунов 2023 йил охирида «Навбаҳор»ни тарк этганди ва эронликлар сафига эркин агент сифатида қўшилди.
«Остон Ўрунов – қизил армия аскарига айланди», - дейилади Теҳрон клуби расмий сайти хабарида.
Шунингдек, форс клуби Ўруновнинг Осиё кубогидаги иштироки ва ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Эрон ўйинида гол ва ассистга муаллифлик қилганини ёдга олган.
Россиялик инсайдер Иван Карповнинг ёзишича, ўзбекистонлик футболчи 1,5 йиллик шартномага кўра, Теҳрон клубида умумий 900 минг АҚШ доллари маош олади. Бу ойига 50 минг доллар маошни ташкил қилади.
Маълумот учун, «Персиполис» Эрон чемпионатида 15-турдан кейин 3-ўринда бормоқда. Клуб 30 очко билан пешқадам «Истиқлол»дан 2 очкога ортда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, миллий жамоамизнинг Осиё кубогидаги иштирокидан кейин Жалолиддин Машарипов ҳам Эроннинг «Истиқлол» клубига кўчиб ўтганди.
Мавзуга оид
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
11:10 / 17.09.2024
Тошкент ва Хоразмда Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумлари бўлиб ўтади
22:54 / 16.09.2024
Эрон президенти ўз мамлакати ядро қуроли яратиш нияти йўқлигини айтди
08:20 / 16.09.2024