Тошкент вилоятида тунда машиналар баллонини ўғирлаётган гуруҳ ушланди
Улар ўнга яқин Cobalt автомобилларининг шиналарини тунда ечиб олиб, сотиш билан шуғулланган.
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида автомобил шинаси ўғрилари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.
Қайд қилинишича, Янгийўл шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган Б.И. тенгдоши Ж.А. ва шериги 1997 йилда туғилган Н.Н. билан биргаликда Янгийўл шаҳри, тумани ва Қуйи Чирчиқ туманида ўнга яқин Cobalt автомобилларининг шиналарини тунда ечиб олиб, сотиш билан шуғулланган. Улар жиноий йўл билан қўлга киритган маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.
Ушбу шахслар процессуал тартибда қўлга олиниб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми «б» банди билан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:57
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
19:39 / 21.11.2024