Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳолига яна 60 минг гектар ер тарқатилади
Бу орқали 1,5 млн тонна қўшимча маҳсулот олиниб, экспорт ҳажми 200 млн долларга оширилади.
Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, шу мақсадда аҳолига яна 60 минг гектар ерлар тарқатилади. Бунинг натижасида 1,5 млн тонна қўшимча маҳсулот олиб, экспортни яна 200 млн долларга ошириш мумкин бўлади. Ёшларни деҳқончиликка яхши ўқитиб, бу ерларда банд қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, аҳолига бўлиб берилган ер майдонлари ҳамда томорқа ерларига саноат ва кооперацияни кенг олиб кириб, қўшимча 1 млрд долларлик маҳсулот етиштириш мумкинлиги қайд этилди.
Бунинг учун 1 трлн сўм кредит учун ресурс ажратилади. Ушбу кредитлар кооперация асосида маҳсулот етиштириш, техника, айланма маблағ учун 100 млн сўмгача гаровсиз, 150 млн сўмгача гаров таъминоти 50 фоизга пасайтирилган ҳолда берилади.
Жами 10 мингта техника фермер ва деҳқонларга 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан лизингга берилади. Четдан олиб келиниб, лизингга бериладиган мотокултиватор ва минитракторларга божхона имтиёзи 3 йилга узайтирилади.
Бундан ташқари, йиғилишда иссиқхоналарда маҳсулот етиштиришни қўллаб-қуввалаш бўйича қўшимча чоралар белгилаб олинди. Иссиқхона хўжаликларини кредитлаш механизмини қайта кўриб чиқиш топширилди.
Президент ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди. Ушбу мақсадларга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади.
Мавзуга оид
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
12:26 / 02.05.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди
10:24 / 22.04.2025