Жаҳон | 16:29 / 12.02.2024
15016
4 дақиқада ўқилади
Қора денгиздаги навбатчилик ва Донбассдаги позициялар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 718-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия қўшини Украинага дронлар билан ҳужум уюштирди. Украина ҚК 45 та дрондан 40 таси уриб туширилганини маълум қилган. Тинч аҳоли вакилларидан икки киши яраланган — Миколайив шаҳрида ва Днипропетровск областининг Днипровск районида.
- РФ мудофаа вазирлиги РФ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталидан шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларни сафарбарлик даврида хизматдан бўшатиш учун ягона ёшни белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини олиб ташлади. Лойиҳада сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ёки уруш даврида катта офицерлар учун ёш чегараси 70, қолганлар учун — 65 ёшни ташкил этиши белгиланганди.
- Белгород области губернатори Вячеслав Гладков Россия-Украина чегараси яқинидаги Понури хутори ўққа тутилиши оқибатида уч нафар ишчи жабрлангани ҳақида маълум қилди.
- Генерал-лейтенант Олександр Павлюк Украина қуролли кучлари бош қўмондони этиб тайинланди, у бу лавозимда Олександр Сирский ўрнини эгаллади. Аввалроқ Володимир Зеленский Сирскийни Валерий Залужний ўрнига Украина ҚК бош қўмондони этиб тайинлаганди.
- Мстислав Черновнинг «Мариуполда 20 кун» филми АҚШ режиссёрлари гилдияси мукофотини қўлга киритди. Черновнинг ўзи энг яхши ҳужжатли кино режиссёри сифатида тақдирланган.
Қора денгиздаги Украина соҳил қўриқлаш хизмати
Украина ҚКнинг Донецк областидаги позициялари
Запорижжя областида инсонпарварлик ёрдами тарқатилиши
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024