Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 755 минг долларни четга ноқонуний олиб чиққанлар ушланди
Шунингдек, улар 3,7 млрд сўм субсидия маблағларини ўзлаштиргани аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Боғдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.E.” МЧЖ масъул шахсларининг ноқонуний ишлари аниқланган.
Жумладан, “B.E.” МЧЖ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиб, МЧЖнинг экспорт маҳсулотларини ташишда транспорт хизматларини маҳаллий транспорт корхоналари томонидан кўрсатган бўлса-да, “E.I.” хорижий корхонаси билан транспорт хизмати кўрсатиш бўйича шартномалар тузишга эришган.
Сўнг ушбу корхонага 755 минг доллар ўтказиб, пулни четга ноқонуний олиб чиққан. Шунингдек халқаро транспорт юк хатларини сохталаштириш йўли билан жами 3,7 млрд сўм субсидия маблағларини олишга эришиб, пулларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
09:50 / 17.05.2025
Уста деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
11:15 / 12.05.2025