Ўзбекистон | 11:29 / 14.02.2024
10638
1 дақиқада ўқилади

Олтинкўл туманига янги ҳоким тайинланди

Отавуллохон Расулов Олтинкўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача туманга ҳокимлик қилган Муҳаммадмусо Обидов президент топшириғига кўра лавозимга лойиқлиги кўриб чиқилиб, ишдан олинганди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Расулов Отавуллохон Абдулаҳадович Андижон вилояти ҳокими қарорига асосан Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига тайинланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Отавуллахон Расулов 1987 йили Пахтаобод туманида туғилган. 2011 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида туман ҳамда вилоят молия тизимларида мутахассис, раҳбар, шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

У ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

2022 йил май ойидан буён Олтинкўл туманига ҳокимлик қилиб келган Муҳаммадмусо Обидов олдинроқ президент топшириғига кўра лавозимга лойиқлиги кўриб чиқилиб, ишдан олинганди.  

Мавзуга оид