Ўзбекистон | 09:47 / 17.02.2024
7988
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Прокуратура департаменти

Учта туманда валюта қимматликлари ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда

Жумладан, департаментнинг Яккабоғ туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Ж. 3 950 долларни фуқаро Б.К.га 49,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қамаши туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.М. ҳамда Б.Д. 3 000 долларни фуқаро И.М.га 37,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Амударё туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.А. фуқаро Д.Р.дан 3 500 долларни 43,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид