Ўзбекистон | 19:11 / 18.02.2024
9017
2 дақиқада ўқилади

Оҳангаронда метан заправка 37,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фото: Ўзэнергоинспекция матбуот хизмати

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги метан заправкалардан бири 37,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, «Ўзэнергоинспекция» томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳамда газ таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда 17 феврал куни Тошкент вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, Оҳангарон туманида жойлашган «О.П.П.» МЧЖга қарашли АГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, яширин йўллар билан қўшимча тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.

Бунинг натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 37 млрд 534 млн сўм (25 млн 23 минг метр куб табиий газ)ни ташкил этган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Мавзуга оид