Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган хонадонлар аниқланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шаҳрисабз ва Китоб туманларида ўз хонадонида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз ва Китоб тумани бўлимлари, ИИБ ходимлари билан ўтказган тезкор тадбирларда бир қанча фуқаролар ўз хонадонида ташкил этган яширин цехларда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётгани аниқланган.

Улардан 274 л ёғ, 421 кг чигит, 5 дона электр двигател, жувоз ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025