Навалнийнинг ўлими фонида Россия қамоқхоналарига масъулларнинг ҳарбий даражаси кўтарилди
Россия президенти Владимир Путиннинг фармони билан мамлакатдаги ўнлаб ҳарбийларнинг даражаси кўтарилди. Хусусан, Жазони ижро этиш федерал хизмати раҳбари ўринбосари Валерий Бояринев ички хизмат генерал-полковниги унвонини олди.
Бундан ташқари, Россия қамоқхоналарига масъул бўлган ташкилотнинг бошқа мансабдорлари Александр Розин, Дмитрий Шаратов ва Александр Федоровнинг ҳарбий даражаси кўтарилди.
Бу кўтарилишлар Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалний қамоқхонада ўлгани фонида юз бермоқда. Навалний Сибирдаги Ямало-Ненец автоном округи Харп қишлоғидаги қамоқхонада вафот этди. Аввалроқ мухолифатчининг жамоаси юритадиган Telegram-каналда унинг қамоқхонадаги ҳуқуқларини чеклашда айнан Бояринев «бош-қош» бўлгани айтилганди.
Мавзуга оид
22:02 / 05.10.2024
Ғарб ва Украина урушни тугатиш схемасини муҳокама қилмоқда — ОАВ
21:58 / 05.10.2024
Россияда квадробика тақиқланиши мумкин
13:10 / 05.10.2024
«Досье»: Навалний қўлини теккизган ҳамма нарса колониядан олиб чиқиб кетилди
12:50 / 05.10.2024