Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги зилзила пайтида қулаган уйни қурган пудратчи 18 йилга қамалди
Бу қарор зилзила оқибатида биноларнинг қулаши учун жавобгар бўлган шахсларга нисбатан биринчи ҳукм бўлди.
Туркиядаги ҳалокатли зилзила пайтида қулаб тушган уйни қурган пудратчи Муслим Демирер 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Аnadolu хабар берди.
Мамлакатда бир йил аввал содир бўлган даҳшатли зилзила пайтида минтақадаги уйларнинг вайрон бўлиши бўйича суд жараёнлари ҳамон давом этмоқда. Демирерга нисбатан чиқарилган қарор зилзила оқибатида биноларнинг қулаши учун жавобгар бўлган шахсларга нисбатан биринчи ҳукм бўлди.
Қайд қилинишича, Шонлиурфадаги уйнинг қулаб тушиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлган. Бино қурилишига масъул бўлганлардан уч нафари зилзиладан олдин вафот этган.
Дастлаб суд Муслим Демирерни 21 йил 9 ойга озодликдан маҳрум қилди. Бироқ, Демирернинг ўғли ҳам зилзила пайтида уй қулаши оқибатида ҳалок бўлган. Суд ушбу ҳолатни инобатга олди ва пудратчига берилган муддатни қисқартирди. Прокурорлар ва марҳумнинг яқинлари суддан Демирерга энг олий жазо тайинлашни сўраган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 6 февралида Туркиянинг жануби-шарқида, эпицентри Қаҳрамонмарашда бўлган 7 магнитудали иккита йирик зилзила содир бўлган. Зилзилалар мамлакатнинг 10 та провинциясида, шунингдек, қўшни давлатларда, жумладан Сурияда ҳам сезилган. Туркияда даҳшатли зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошган.
Мамлакатда зилзила пайтида турар-жой биноларининг қулаши билан боғлиқ жиноят иши доирасида 269 киши ҳибсга олинди. Улар қурилиш меъёрларига амал қилмаганликда айбланмоқда.
Зилзила оқибатида етказилган моддий зарар икки триллион турк лирасини (105 миллиард доллар) ташкил қилди.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025