Зеленскийнинг матбуот анжумани ва Константиновка бўйлаб ёпирилма зарбалар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 732-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия қўшини Украинага дрон ва ракеталар билан ҳужум қилди. Украина қуролли кучларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 16 та дрон ва иккита ракетани уриб туширган. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.
- Россиялик ҳарбийлар аннексия қилинган Қрим шимоли-ғарбидаги Черноморске посёлкасидаги «Крепост» кафесига келган мижозларни калтаклади. Ҳужум ҳолати бўйича безорилик моддаси асосида жиноий иш қўзғатилган. Ҳодисанинг барча иштирокчилари шахсига аниқлик киритилган, жанжал келтириб чиқарган икки киши қўлга олинган.
- Россия қўшини Донецк областининг Константиновка шаҳри бўйлаб ёпирилма зарба йўллади. Вокзал, ибодатхона ва 12 та кўп квартирали уйлар шикастланган.
- Екатеринбурглик собиқ депутат, пенсионер аёлни ўлдиришни ташкиллаштиришда айбланиб қамалган Олег Кинев Украинадаги урушга йўл олди.
- Украина мудофаа вазири Рустем Умеров Киевда 2024 йил учун «кучли» режа тайёр эканини маълум қилди.
- Украина бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Алексей Навалнийнинг ўлими юзасидан муносабат билдирди. Разведка маълумотига кўра, у табиий ўлим топган — тромб кўчиши оқибатида. У бошқа тафсилотларни келтирмаган.
- Володимир Зеленский кенг кўламли уруш бошланганидан буён 31 минг нафар украин ҳарбийси ҳалок бўлганини маълум қилди.
Зеленский урушнинг икки йили якунлари бўйича матбуот анжуманида
Киевдаги «Украина. 2024 йил» форуми доирасидаги матбуот анжуманида Володимир Зеленский илк бор Украина қуролли кучларининг кенг кўламли босқин бошидан буён ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари сонини очиқлади — 31 минг киши. У яраланган ва бедарак йўқолган ҳарбийлар сонига ойдинлик киритмаган.
Бундан ташқари, Зеленскийнинг маълумотига кўра, ҳарбий ҳаракатларнинг икки йили давомида 180 минг нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. РФ мудофаа вазирлиги сўнгги бор 2022 йил сентябрида қурбонлар сони ҳақида маълумот берганди. Ўшанда вазирлик 5937 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилган.
Қуйида унинг чиқишидан асосий гаплар келтирилади:
«Ҳар бир инсон — Украина учун катта йўқотиш. Бу урушда 31 минг нафар украин ҳарбийси ҳалок бўлди. Путин алдаётгани каби 300 ёки 150 минг киши эмас. Ярадорлар тўғрисида гапирмайман, акс ҳолда Россия жанг майдонидан қанча киши кетганини билиб қолади. Россияликларда 180 минг киши ҳалок бўлган, яраланганлар — 500 минггача.
Бизда бу йил учун режа бор. Сизга деталларни айта олмайман, чунки украин армиясининг режалари ҳақида қанчалик оз одам билса, ғалабамиз ва россияликлар учун кутилмаган натижалар шу қадар тез бўлади. Очиғини айтганда, бизнинг ўтган йилдаги қарши ҳужумдаги ҳаракатларимиз Кремлдаги столда қарши ҳужум ҳаракатлари бошланишидан олдинроқ муҳокама қилинганди. Нуқта.
Агар тун ярмида Путин қўнғироқ қилса, гўшакни кўтараманми? Ахир унда мобил телефон йўқ-ку, у менга қандай қўнғироқ қилсин? 1917 йилги телеграфдан эса мен фойдаланмайман. У менга қўнғироқ қилмайди, у бу урушни тўхтатишни истамайди.
Россияликлар билан мулоқотга келсак, улар билан нима ҳақда гаплашишим керак? Уларда қамоқхонада ўтирган мухолиф сиёсатчи бор эди. Кремл уни ўлдирди. Ва жамоатчилик, инсонлар сифатида уларнинг жавоби қани? Бу ахир уларнинг фуқароси, уларнинг ватандоши ва улар бунга парво қилмайди. Ва улар албатта сайловга боришади, биз эса натижа қандай бўлишини биламиз. Кремл мессежларида ҳаммаёқда 2030 йил ҳақида гап кетади. Улар Путин шу йилгача ишлашини режалаштиришмоқда. Биз эса буни тезроқ тугатишни истаган бўлардик.
Урушнинг биринчи йили — шунчаки омон қолиш учун курашиш эди. Украинанинг юз минглаб кишилар яшовчи шаҳарлари егулик ва сувсиз иҳоталаниб қолди, бу даҳшат эди. Иккинчи йил — бу чидаш йили. Бу барча йўналишларда намоён бўлди. Ғарб бирлашди, техникаларни ишлаб чиқариш ҳажми оширилди. Учинчи йил — бурилиш йили, сайловлар йили, фокус ўзгариши, ташқаридан ва ичкаридан келаётган қийинчиликлар йили. Омон қолиш учун биздан жасорат ва матонатли бўлиш талаб этилади. Яқин ойлар қийин бўлади, чунки АҚШда иккиланиш бор. Март-апрел ойларида биз сиёсий ва молиявий тўлқинлар, турлича босимларни бошдан кечирамиз. Май охирида ёки ёз бошига Россия ўз юришини тайёрлайди. Агар қўлидан келса».
Константиновка ўққа тутилиши
25 февралга ўтар кечаси Россия қўшини Донецк областининг Константиновка шаҳрини ўққа тутди. Маҳаллий полицияга кўра, темирйўл вокзали биноси вайрон бўлган, православ ибодатхонаси, бир қанча турар жойлар, маъмурий ва савдо бинолари шикастланган. Бир киши жароҳат олган.
Краматорск вокзалида яқинлари билан хайрлашаётган украин ҳарбийлари
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024