Ўзбекистон | 14:03 / 27.02.2024
16251
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бойсун туманида 6 кишидан иборат оила аъзолари қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан заҳарланган. Ота ва унинг вояга етмаган 4 фарзанди вафот этган, она эса жонлантириш бўлимида қолмоқда.

25 феврал куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида бир оиланинг 6 аъзоси ис газидан заҳарланди. Бу маълумотни Kun.uz’га бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

Шу куни тахминан соат 10:30 да туманнинг Дуоба маҳалласида яшаган Ж.Х. (эркак, 1980 йилда туғилган) ва унинг фарзандлари Ж.М. (ўғил, 2013), Ш. М. (қиз, 2016), С.М. (қиз, 2018) ухлаб ётган вақтида темирдан қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан димиқиб, воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, З.Н. (аёл, 1986) ва Н.М. (қиз, 2008) эса Бойсун туман тиббиёт бирлашмасига қарашли жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 16 ёшли қиз 27 феврал куни вафот этди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Мавзуга оид