Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда қидирувда бўлган ўзбекистонлик ушланди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида жиноят қилганликда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик ушланди.
Бош консулхона хабарига кўра, у Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган. 1979 йилда туғилган З.Ф. гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этганликда айбланиб, Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага ёки Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралган. Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025