Фуқаролик ва Солиқ кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Фуқаролик кодексига киритилган қўшимчага кўра, жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.
Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд санацияси ёки ташқи бошқарув жараёнида юзага келадиган барча турдаги жорий солиқ тўловларини тўлаш, суд ажрими асосида жорий этилган суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилининг муддатида тўхтатиб турилади. Бундан меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадлар солиғи, шунингдек ижтимоий солиқ мустасно.
Бу ҳолда суд санация қилувчи бошқарувчининг ёки ташқи бошқарувчи ҳисоботини тасдиқлаган ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқарган санадан эътиборан мазкур солиқ қарзлари 6 ой ичида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланади.
Банкрот деб топилган қарздор юридик ва жисмоний шахсларнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мол-мулкини сотишдан тушган маблағлари қарзни тўлашга йўналтирилган қисми даромад сифатида ҳисобга олинмаслиги белгиланди.
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, суд бошқарувчиси тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш жараёнида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириши учун даъво аризалар ҳамда бошқа аризалар билан давлат божини тўламасдан судга мурожаат қилиши мумкин бўлди.
Мавзуга оид
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
08:50 / 20.09.2024
Солиқ қўмитаси икки банкни жавобгарлик чоралари тўғрисида огоҳлантирди
19:46 / 19.09.2024
Жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзи бекор қилинади
20:38 / 14.09.2024