Ўзбекистонда Таълим кодексини қабул қилиш режалаштириляпти
Ўзбекистон Республикасининг Таълим кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Фото: xalqtaliminfo.uz
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”га кўра, бунда:
- таълим олиш соҳасини тартибга соладиган қонун ва қонуности ҳужжатларининг тушунча ва нормаларини тизимлаштириш;
- инсоннинг таълим олиш конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган қоидаларни такомиллаштириш;
- педагоглар мақомини мустаҳкамлаш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва уларга ғамхўрлик қилиш;
- педагогларга имтиёзлар яратиш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш;
- таълим ташкилотларида инсон ҳуқуқи маданиятига асосланган муҳитни шакллантириш бўйича таълим субъектлари ва ота-оналар жавобгарлигини белгилаш назарда тутилади.
Таълим соҳасидаги қонунчилик базаси комплекс тизимлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Таълим кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Таълим кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг Таълим кодекси лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.