Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрткўлда судяга 10 минг доллар пора берган адвокат қўлга олинди
У пулни гиёҳванд модда савдосида айбланаётган судланувчига енгиллик қилиб бериш эвазига судяга берганда тезкор тадбирда ушланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида адвокат судяга пора бераётганида қўлга олинган. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди иш юритувидаги Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан айбланаётган К.О.га енгиллик қилиб бериш эвазига адвокат З.Я. томонидан судяга 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинганлиги ҳолати бўйича маълумотлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан 2024 йилнинг 29 феврал куни ўтказилган тадбирда адвокат З.Я. судяга пора бераётганда қўлга олинган.
Айни пайтда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ адвокат Самарқандда адвокат фуқарога суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланишини ўзининг мансабдор танишлари орқали бекор қилиб беришни айтиб, бунинг эвазига 600 долларни пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинганди.
Мавзуга оид
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
23:27 / 12.05.2025