2023 йилда беморларга бепул берилган дорилар қиймати маълум бўлди
Ўзбекистонда 2023 йил давомида 962,6 миллион сўмлик дори воситалари электрон рецепт орқали беморларга бепул берилган. Бу ҳақда "Дори-дармон" АК бошқарма бошлиғи Соҳиб Маҳмудов маълумот берди.
2023 йилда 2 154 784 доза гриппга қарши вакцина олиб келинган бўлиб, бу вакциналар Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига ва бошқа тиббиёт марказларига етказиб берилди. Компания томонидан ўтган йилда 14,7 миллиард сўмлик 682 465 флакон инсулин кирим қилинди, шундан 272 825 флакон инсулин Соғлиқни сақлаш вазирлигига етказиб берилди.
Компания Германиянинг Biotest Pharma GmbH томонидан ишлаб чиқарилган 3 800 дона “Интратект” — одам нормал иммуноглобулини харидини амалга оширди ва шартнома асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Ўзмедимпекс” давлат муассасасига етказиб берилди.
Умуман олганда, 2023 йил давомида қарийб 68 миллиард сўмлик ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари харид қилинди.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
12:30 / 10.10.2024
Дориларнинг постмаркетинг назорати ўтказилади
14:00 / 04.10.2024
Тўрт ҳудудда кучли дори воситалари савдоси фош этилди
17:06 / 29.09.2024