Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Ўзбекистонга экспорт қилган нефт маҳсулотлари ҳақида маълумот берди
Мамлакатда нефт қазиб олиш ва экспорт қилиш ҳажми ошган.
2023 йилда Қозоғистон 90 миллион тонна нефт қазиб олди, шундан 70,5 миллион тоннасини экспорт қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди.
«2023 йилда 90 миллион тонна нефт қазиб олинди, бу 2022 йилга нисбатан 6,9 фоизга кўп... Нефт экспорти ҳам ўсиб, 70,5 миллион тонна ёки 109,6 фоизни ташкил этди», деди у.
Қайд этилишича, Қозоғистон нефти темир йўл орқали Хитойга 1,2 миллион тонна, Ўзбекистонга эса 65 минг тонна экспорт қилинган.
Бундан ташқари, Россия нефтининг мамлакат ҳудуди орқали транзити Хитойга 10 миллион тонна, Ўзбекистонга 150 минг тоннани ташкил қилган.
«Дружба» тизими бўйича 1,2 миллион тонна, шунингдек, Боку-Тбилиси-Жайҳон йўналиши бўйича 2024 йилгача 1,5 миллион тонна нефтни ташиш бўйича келишувга эришилди», деди Сатқалиев.
Мавзуга оид
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:46 / 20.05.2025
ЕИ Россия нефти нархини 50 долларгача туширишни таклиф қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
22:01 / 05.05.2025