Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қатар дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик институти ректори Абдулазиз Ал-Ҳурр билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида барча жабҳаларда, хусусан таълим соҳасидаги алоқаларни янада жадаллаштириш, икки мамлакат олий таълим муассасалари ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Дипломатик академияси ва Қатар ТИВ ҳузуридаги Дипломатик институти ўртасида тренинглар ўтказиш ва ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда имзолаш масалалари хусусида фикр алмашди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети делегациясининг Қатарга ташрифини ишлаб чиқиш ва ташриф давомида мазкур ҳужжатни имзолаш ҳамда ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олиш муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
07:50 / 22.05.2025
Пентагон Қатар томонидан Трампга совға қилинган самолётни қабул қилди
11:45 / 15.05.2025
Трамп Қатарда нима қилди: миллиардлик битимлар, ҳашамат ва АҚШ президенти оиласининг шахсий манфаатлари
11:30 / 12.05.2025
Трамп маъмурияти Қатардан «учар сарой» олади
10:14 / 02.05.2025