Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони ўзгаргани ҳақида хабар тарқатди
Россиядаги бир қанча ОАВ Россия Ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони Николай Евменов истеъфога чиққани ҳақида хабар тарқатди. Нашрларга кўра, унинг ўрнини бу лавозимда Шимолий флот қўмондони, адмирал Александр Моисеев эгаллайди.

Фото: mil.ru
Россия Ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони адмирал Николай Евменов ишдан бўшатилди, деб хабар бермоқда Россиянинг «Фонтанка» ва «Известия» нашрлари 10 март, якшанба куни ўзининг хабардор манбаларига таяниб.
Ушбу ОАВ маълумотига кўра, Шимолий флот қўмондони Александр Моисеев ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Расмий равишда, Россия Мудофаа вазирлиги шахсий таркибдаги ўзгаришлар ҳақида хабар бермади.
Евменов Моисеевга алмаштирилгани ҳақидаги маълумотни Ura.ru агентлигига Қора денгиз флотининг собиқ қўмондони, истеъфодаги адмирал Владимир Комоедов тасдиқлади. «Ҳа, бу ишончли маълумот. Мен бу ҳақда биламан. Бу ҳақда кейинроқ хабар қилинади деб ўйлайман», деди у агентлик журналисти билан суҳбатда. Комоедов бу маълумот унга йигирмата манбадан хабар қилинганини билдирди.
Николай Евменов 2019 йил май ойидан бери Ҳарбий-денгиз флоти қўшинларини бошқариб келган.
Охирги ойларда Россия Украина денгиз учувчисиз учоқларининг ҳужумлари туфайли кетма-кет бир неча Қора денгиз флоти ҳарбий кемаларини йўқотди. Украина қуролли кучлари маълумотларига кўра, 5 март куни «Сергей Котов» патрул корвети йўқотилганидан кейин Россия ҳарбий кемалари Қора денгизда жанговар навбатчилик қилишни тўхтатган.
Мавзуга оид

13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда

10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

21:34 / 27.05.2025