Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг рациясини олиб, кетиб қолди
Фарғона шаҳрида Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг рациясини олиб, воқеа жойидан кетиб қолди.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, мазкур видеотасвир ва ундаги ҳолатлар Фарғона вилоят ИИБ томонидан тўлиқ назоратга олинди.
Жамоат жойида ҳақоратли сўзлар билан сўкиниб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузган, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган ҳамда ИИО ходимига тегишли махсус воситани олиб, кетиб юборган фуқаро М.Ш. аниқланиб, ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра, қонуний қарор қабул қилинади.
“Damas’да қатнайман. Инспектор нотўғри парковка қилинганини айтди. Жарима қимматлигидан жаҳлим чиқиб сўкиндим ва рациясини олиб кетдим. Қилган ишимдан пушаймонман”, — дейди ҳайдовчи.
Мавзуга оид
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
19:32 / 30.10.2024
Фарғонада жамоат транспорти йўл ҳақи оширилди
16:35 / 30.10.2024