Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланиши кутиляпти
“Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланиши мумкин:
товарларнинг божхона расмийлаштируви учун йиғимлар миқдорини божхона органлари томонидан ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатлар тахминий қийматидан келиб чиқиб белгилаш;
товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини ўзаро мувофиқлаштириш.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ кўрсатилган хизматлар учун божхона йиғимлари ва тўловлар шаклидаги тушумлар тўлиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига йўналтирилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради.
Божхона йиғимлари ставкалари
Дастлабки, вақтинчалик, тўлиқ бўлмаган ва даврий декларациялаш орқали товарлар расмийлаштирилганда, божхона расмийлаштируви учун йиғим фақатгина дастлабки декларациялашда бир марта ундирилади.
Божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган ходим хизмат олиб борадиган божхона пости ва унга бириктирилган божхона омбори, эркин омбор ҳамда бож олинмайдиган савдо дўкони шунингдек, уларга бевосита туташ бўлган доимий божхона назорати зоналари божхона расмийлаштируви жойлари ҳисобланади.
Суд қарорига асосан давлат фойдасига ўтказилган ёки йўқ қилинадиган товарларни сақлаганлик учун йиғим ундирилмайди.
Дастлабки қарор бекор қилинганда, ўзгартирилганда ёки қайтиб олинганда уни қабул қилганлик учун тўлов қайтарилмайди.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
17:40 / 14.11.2024
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
23:41 / 13.11.2024
Ўзбекистонга 245 млн сўмлик қўл соатлар ва заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатилди
17:56 / 06.11.2024